Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон "илк имкониятдаёқ" Доналд Трамп билан музокаралар ўтказмоқчи эканини билдирди.
Сиёсатчининг айтишича, АҚШ раҳбари билан ўтказилган аввалги телефон суҳбати "жуда самимий, самарали ва дўстона" бўлган. Эрдўғон, шунингдек, икки давлат ўртасидаги муносабатлар чуқур илдизларга эга эканини таъкидлади.
"Биз кўплаб масалаларни муҳокама қилишимиз ва бир қатор қадамлар қўйишимиз керак. Шу боис вазирликларимиз Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар йўналишини белгилайдиган учрашувимизни тайёрлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда," - дея Эрдўғоннинг сўзларини келтиради манба.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ раҳбарияти билан учрашув тайёргарлигини олиб бормоқда. Учрашув санаси ҳали аниқланмаган.