Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Эрдўған буни тасдиқлади

Эрдўған буни тасдиқлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шанба куни Россия президенти Владимир Путин билан бир кун аввал Россия гази учун рублда тўловлар бўйича келишувга эришганини тасдиқлади.

"Биз Путин билан табиий газ сотуви учун рублда тўлашга келишиб олдик. Умид қиламизки, бу ҳар икки томон учун молиявий фойда келтиради", - дея Эрдўғоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Andalou агентлиги.

Туркия президенти Украинадан денгиз орқали ғалла экспортини таъминлаш соҳасида Россия Федерацияси билан ҳамкорликни ҳам тилга олди ва “20 га яқин кема навбатда турганини” айтди.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, у Путинга Туркия минтақада тинчликка эришиш учун Украина президенти Владимир Зеленский билан мумкин бўлган музокараларини қабул қилишга тайёрлигини айтган.

Киритилди: 16:42 06.08.2022. Ўқилди: 4201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!