Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эрдўғон Арманистон ҳалқига ва раҳбариятига маслаҳат берди

Эрдўғон Арманистон ҳалқига ва раҳбариятига маслаҳат берди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг халққа мурожаатида Арманистонга ўз хавфсизлигини қўшнилари билан ҳамкорликда қидиришни тавсия қилди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.

Эрдўғонга кўра, Ғарб давлатлари Қорабоғ можароси билан минтақада янги давр бошланганини сезмаяпти.

"Арман халқи ва унинг раҳбарлари хавфсизликни минглаб километр узоқликда эмас, балки қўшнилари билан тинчлик ва ҳамкорликда излашлари керак. Арманистонни гижгижлаш орқали ҳақ олганлар аслида арманларга энг катта зарар етказишди", — деди Туркия президенти.

Киритилди: 23:14 20.11.2023. Ўқилди: 2354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!