Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрдўғаннинг рақиби Имомўғлу коррупция иши бўйича оқланди — Cumhuriyet

Эрдўғаннинг рақиби Имомўғлу коррупция иши бўйича оқланди — Cumhuriyet

Нашрнинг хабар беришича, Туркия суди Истанбулнинг собиқ мэри Экрем Имомўғлуни у Бейликдузу туманига раҳбарлик қилган даврдаги коррупция иши бўйича оқлади.

Экрем Имомўғли ва яна олти киши устидан иш 2023 йил январ ойида қўзғатилган. Айбловга кўра, сиёсатчи 2015 йилда Бейликдузу тумани ҳокими лавозимида ишлаган чоғида тендер натижаларини сохталаштиришда иштирок этган. Бунинг ортидан эса унга уч йилдан етти йилгача қамоқ жазоси таҳдид солаётганди.

Судланувчининг адвокати Нусрет Йилмаз суд мажлисида айблов томони беш маротаба ўтказилган суд жараёнларига қарамай, ҳали ҳам айблов хулосасини тайёрламаганини танқид қилган.

"Суд Имомўғлв ва Бейликдузу туманининг олти нафар собиқ ходимини жиноят таркибининг аниқланмагани сабабли коррупция ишида оқлади", дейилади хабарда.

Март ойида Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби, мухолифат томонидан 2028 йилги президентлик сайловларида номзод этиб кўрсатилган Истанбул мэри Экрем Имамўғли ҳам ҳибсга олинган эди. Сўнгги ойларда Туркияда минглаб одамлар иштирокида мухолифат норозилик намойишлари ўтказилмоқда, уларда Эрдўғаннинг истеъфоси талаб қилинмоқда.

Киритилди: Бугун 15:29. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!