Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эрдўған ва Жанубий Корея президенти Анқарада муҳим келишувларга эришди

Эрдўған ва Жанубий Корея президенти Анқарада муҳим келишувларга эришди

Анқарада Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған ва Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён қўшма матбуот анжумани ўтказиб, бир қатор стратегик йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Президент Эрдўғаннинг баёноти:

  • Икки томонлама муносабатлар, жумладан, савдо, мудофаа, сунъий интеллект, энергетика, яримўтказгичлар ишлаб чиқариши каби соҳалар муҳокама қилинди.

  • Плазма технологиялари соҳасида меморандум имзоланди.

  • Савдо айланмаси 10 миллиард доллардан ошди; мақсад — бу кўрсаткични 15 миллиард долларга етказиш.

  • Туркияга инвестиция киритишни режалаштираётган Жанубий Корея инвесторларига ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ваъда қилинди.

  • Мудофаа саноатида ҳамкорликни яна бир бор мустаҳкамлашга тайёрлик тасдиқланди.

  • Атом электр станцияси қурилиши бўйича музокаралар давом этмоқда.

  • Корея ва Туркия атом энергетикаси компаниялари ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

  • Жанубий Корея ва Сурия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилиши ижобий қадам сифатида баҳоланди.

  • Туркия ва Жанубий Корея Ғазода ўт очишни тўхтатиш, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва икки давлатни ўз ичига олган ечимни қўллаб-қувватлайди.

  • Туркия Украинада барқарор тинчликка эришиш учун, айниқса, Истанбул музокаралари доирасидаги дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Президент Ли Чжэ Мённинг баёноти:

  • Туркия билан қондан келиб чиққан биродарлик ва стратегик шериклик келажак авлодлар мулкига айланади.

  • Томонлар ўзаро манфаатли тушуниш асосида кўплаб соҳаларда муносабатларни мустаҳкамламоқда.

  • Мудофаа саноатида ҳамкорликни ўзаро ўқув дастурлари ва инвестициялар орқали янада чуқурлаштириш мумкин.

  • Муффаққиятли мудофаа ҳамкорлиги икки давлат салоҳияти ва минтақавий тинчликни мустаҳкамлайди, деган умид билдирилди.

Киритилди: 08:44 25.11.2025. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!