Туркия табиий газ ва нефт қидируви соҳасида глобал актёрга айланади.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған “Истанбул табиий ресурслар саммити”да маълум қилди .
"Туркияни табиий газ ва нефт қидируви соҳасида глобал актёрга айлантирамиз. Мамлакатимиз янги даврда бутун дунё бўйлаб тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида янги ҳамкорлик шартномаларини имзолайди ва глобал энергия хавфсизлигига ҳисса қўшади", деб таъкидлади Туркия президенти.
Унинг қўшимча қилишича, Ширнак вилоятидаги Қабар тоғида кунлик нефт қазиб олиш 81 минг баррелдан ошган: