Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрдўған: Исроил тўхтатилмаса, бутун минтақани эгаллаб олади

Эрдўған: Исроил тўхтатилмаса, бутун минтақани эгаллаб олади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ислом оламини Исроилга қарши бирлашишга ва фаластинлик террорчиларни қўллаб-қувватлашга чақирди. Қисман унинг чақириғи “Yeni Safak” газетасида бир ҳафта олдин чоп этилган мақолага мос келади. У қуйидагиларни айтди:

◼️ «Исроил экспанцияси ва мусулмонлар қаршилиги» ўртасида уруш бор ва Исроилнинг амбициялари Ғазо билан чекланиб қолмайди, балки Ливан, Сурия, Туркияни қамраб олади ва Нил дарёсидан Фурот дарёсигача Буюк Исроилни яратишни мақсад қилади;

◼️ Туркия, Миср ва Сурия ўртасида ўзаро тушунишга эришиш бўйича сўнгги фаол дипломатик саъй-ҳаракатлар «Исроил экспанциясини» тўхтатишга қаратилган эди;

◼️ Фақат ислом давлатларининг бирлиги ва уларнинг Исроилга қарши қатъий ҳаракати «босқинчилик»ни тўхтатишга ёрдам беради.

Хабар берганимиздек, «Ени Сафак» мусулмон давлатларини Исроилга қарши бирлашишга ва НАТО блоки намунасидаги умумий қуролли кучлар тузишга чақирди.

Мутахассислар Саудия Арабистони, БАА, Эрон, Покистон ёки Туркиянинг ўзи каби давлатлар манфаатлари қарама-қаршилиги туфайли Эрдўғаннинг чақириғи эшитилишига шубҳа қилмоқда.

Киритилди: 15:21 08.09.2024. Ўқилди: 1652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!