Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрдўған: “Исроил бутун дунёда яккалана бошлади”

Эрдўған: “Исроил бутун дунёда яккалана бошлади”

Ғарб давлатлари Исроилга муносабатини ўзгартира бошлади, яҳудий давлати глобал миқёсда тобора яккаланиб бормоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 21 май куни Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) норасмий саммитида иштирок этиб, Будапештдан қайтганидан кейин ўз ҳамжамияти журналистларига маълум қилди.

"Исроил глобал миқёсда тобора яккаланиб бормоқда. Кеч бўлса ҳам, Европа мамлакатларида Исроилга қарши маърифат ва сафарбарлик бошланмоқда," - деди Туркия президенти.

Эрдўғаннинг фикрича, Ғазо муаммоси нафақат гуманитар инқироз, балки бутун дунё муаммоси, "халқаро тизимнинг самимийлиги учун синовдир." "Ғарб ташкилотлари, афсуски, Ғазо бўйича синовдан ўта олмади. Ғазо синовидан ўта олмаганларга тарих баҳо беради. Биз Туркия сифатида инсонийлик, қадр-қиммат тарафидамиз. Биз бундан кейин ҳам минтақага гуманитар ёрдам кўрсатиш учун қўлимиздан келганини қиламиз," - деди Эрдўған.

Киритилди: 18:28 22.05.2025. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!