Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрдўған Идлибда юз бераётган воқеаларни урушга қиёслади

Эрдўған Идлибда юз бераётган воқеаларни урушга қиёслади

“Биз у ерда ўз ҳаракатларимизни бошладик”, деб қўшимча қилган Эрдўған. 

Туркия раҳбарининг маълум қилишича, 21 февраль кечки пайт унинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбати белгиланган. 

“Ушбу суҳбат кейинги ҳаракатларимизни белгилаб беради. Сурияда тузум [Сурия президенти Башар Асад тузуми] томонидан зўравонлик тугамагунча, у ердаги позицияларимиздан кетмаймиз”, деб айтган Эрдўған. 

Туркия президентининг таъкидлашича, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель Путинга 5 март куни Истанбулда Сурия бўйича тўрт томонлама саммит ўтказишни таклиф қилган.

20 февралда Туркия томонидан қўллаб-қувватланувчи жангарилар Туркия қуролли кучлари артиллерияси кўмагида Сурия армиясининг Кминас ва Найраб аҳоли пунктларидаги мудофаасини ёриб ўтган.    

Бунга жавобан Россиянинг Су-24 самолётлари жангариларга зарба берган. Бу Сурия армиясига барча ҳужумларни қайтаришга имкон берган. Россия томони Анқарани террорчиларни қўллаб-қувватламасликка чақирган. 

Туркия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Идлибда ҳаво ҳужуми вақтида 2 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлган, яна 5 нафари яраланган. 

Киритилди: 05:30 22.02.2020. Ўқилди: 1473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!