Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрдоган Зеленский билан мулоқотда Украина бўйича музокараларни тиклашга чақирди

Эрдоган Зеленский билан мулоқотда Украина бўйича музокараларни тиклашга чақирди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоган Владимир Зеленскийни Украина бўйича музокаралар жараёнини давом эттиришга чақирди. Бу ҳақда Туркия етакчиси девонининг сайтида хабар берилган.

Нашрда қайд этилишича, Эрдоган ва Зеленский телефон орқали мулоқот қилганлар. Мулоқот доирасида улар Туркия-Украина муносабатларини, шунингдек, минтақавий ва глобал кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишди.

Шунингдек, Эрдоган Эрондаги низо Украина бўйича тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларга тўсқинлик қилмаслиги кераклигини таъкидлади.

Туркия етакчиси Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлиги Туркия учун ўта муҳим эканлигини алоҳида қайд этди. Эрдоганнинг қўшимча қилишича, Анқара тартибга солиш жараёнига барча имкони бор ёрдамни кўрсатишга тайёр.

Киритилди: 23:39 10.03.2026. Ўқилди: 237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!