«Агар 1967 йилги чегаралар асосида мустақил ва географик жиҳатдан интеграциялашган Фаластин давлати яратилмаса, Исроил ўзи хоҳлаган тинчлик ва хавфсизликка эришиши қийин бўлади. Фаластин-Исроил муаммоси бир марта ва бутунлай ҳал қилинмас экан, Яқин Шарқда мустаҳкам тинчликка эришиб бўлмайди.
Биз Фаластин давлати ва Фаластин халқини халқаро ҳуқуқ асосида қонуний ҳуқуқларини қўлга киритиш учун курашида қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Кипрдаги каби бу минтақада ҳам ечим икки давлатни тан олиш ва фаоллаштиришдир. Биз Қуддус ва Ал-Ақса масжидига ҳурмат излашда давом этамиз», деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.