Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Фаластин муаммоси Яқин Шарқдаги можароларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Исроил оккупацияси ва аҳоли пунктларининг кенгайтирилиши давом этар экан, минтақада тинчлик ўрнатилиши мумкин эмас.
Шунингдек, Туркия президенти 1967 йилги чегаралар доирасида мустақил Фаластин давлатини тузиш ғоясини яна бир бор қўллаб-қувватлади.