Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрдоған: "Анқара Киев ва Москва ўртасида воситачи бўлишда давом этади"

Эрдоған: "Анқара Киев ва Москва ўртасида воситачи бўлишда давом этади"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған AҚШ президенти Жо Байденга Aнқара Киев ва Москва ўртасида воситачилик қилишда давом этишига ваъда берди, деб ёзади “ТAСС”.

Эрдоған Туркия учун можаронинг ҳар икки томони билан музокара олиб бориши ва уни дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошириш муҳимлигини, айниқса вазият ёмонлашган тақдирда, таъкидлади.

“Президент Эрдоған Россия ва Украина ташқи ишлар вазирларининг Aнталияда ўзаро тўғридан-тўғри мулоқот қилиш учун учрашуви муҳимлигини таъкидлади. Президент ҳаттоки уларнинг учрашувини ташкил этиш дипломатиянинг ғалабаси эканини айтиб ўтди”, — дейилади Туркия раҳбари идораси баёнотида.

Низомжон Исломов тайёрлади.

Киритилди: 23:50 10.03.2022. Ўқилди: 2803 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!