Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ер юзидаги энг ғамгин қурбақа қаерда яшайди?

A A A
Ер юзидаги энг ғамгин қурбақа қаерда яшайди?

Жанубий Африкада ер юзидаги энг ғамгин қурбақа яшайди, деб ёзади Esquire.

Бу денгиз сатҳидан минг метр баландликдаги Кап тоғларида учрайдиган тор оғизли қурбақа.

Улар бошқа қурбақалардан фарқли равишда сув ҳавзаларидан узоқда, мустақил равишда ҳаёт кечира олади. Одатда улар белкураксимон орқа панжалари ёрдамида ўзларига уя қазийди.

Тор оғизли қурбақалар юз ифодалари туфайли ўзларига эътиборни жалб қилган. Уларнинг юзи жуда ғамгин, оғиз четлари эса пастга қараган.

Шунингдек, ушбу қурбақа бошқа қурбақалардек ваққилламайди, балки баланд овозда чийиллайди.

Киритилди: 11:31 21.06.2020. Ўқилди: 4421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!