Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ҳам кучайтирилди

Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ҳам кучайтирилди

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик ҳамда давлат санитария назорати органларининг:

•  тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш; 

•  карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ҳамда ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик; 

•  касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 460 минг сўмдан 6 млн 690 минг сўмгача), мансабдор шахсларга  БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

(Ҳозирга қадар жарима миқдори тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) ҳамда 10 бараваридан 15 бараваригача  (2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача) бўлган)

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 19:09 26.03.2020. Ўқилди: 1826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!