Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди

Енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (729-сон, 17.11.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.

✅ Низомга кўра, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги томонидан тадбиркорларга молиявий ёрдам қуйидаги харажатларни тўлаб бериш учун кўрсатилади, жумладан:

🔹 халқаро брендларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида:

▪️ халқаро брендларни жалб қилиш, уларнинг эгалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, бу йўналишдаги сорсинг компанияси хизмати харажатлари;
▪️ транспорт харажати – эконом класс учун;
▪️ Ўзбекистон ҳудудида меҳмонхона харажати;
▪️ таржимонлик хизмати;

🔹 мутахассисларни ўқитиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида:

▪️ ўқув-тренингларида қатнашиш тўлови;
▪️ транспорт харажати;
▪️ меҳмонхона харажати.

⌛️ Молиявий ёрдам олиш учун ариза ва белгиланган ҳужжатлар ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.

📝 Агентлик 1 иш куни давомида қабул қилинган қарор тўғрисида тадбиркорларга хабарнома юборади.

Киритилди: 22:13 19.11.2025. Ўқилди: 174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!