Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Энг ёмони ҳали олдинда." Лос-Анжелесда давом этаётган ёнғинлар билан 1400 нафар ўт ўчирувчи курашмоқда

"Энг ёмони ҳали олдинда." Лос-Анжелесда давом этаётган ёнғинлар билан 1400 нафар ўт ўчирувчи курашмоқда

Лос-Анжелесда давом этаётган ёнғинни ўчириш учун 1400 нафар ўт ўчирувчи кураш олиб бормоқда. Бир неча ҳудудларни қамраб олган ўрмон ёнғинлари сабабли бу ерда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Ўрмон ёнғинлари машҳур одамлар яшайдиган Тинч океанининг Пасифик-Палисейдсга ҳам таҳдид солмоқда. Метеорологлар "энг ёмони ҳали олдинда" деб огоҳлантирмоқда. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, вазият бўронли шамол ва қуруқ об-ҳаво туфайли ёмонлашган ва ёнғинни ўчиришнинг ҳозирча имкони йўқ. Ўн минглаб аҳоли эвакуация қилинган.

7 январь куни бошланган ёнғинни икки кун давомида ўчиришнинг иложи бўлмади.

Санта-Ана шамолининг тезлиги соатига 80-100 км, баъзилари эса юқори ҳудудларда 160 км / соатга етади. Мураккаб вазиятни янада оғирлаштирадиган яна бир об-ҳаво омили жуда паст нисбий намлик бўлиб, ҳозирда 10-20% ни ташкил қилади ва қуёш чиққандан кейин 5-10% гача пасайиши кутилмоқда. Демак, эрта тонгда бошланган ҳар қандай янги ёнғин тез тарқалади.

Киритилди: 18:44 08.01.2025. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!