Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Энг узун умр кўрган саҳобалар

A A A
Энг узун умр кўрган саҳобалар

Энг узун умр кўрган саҳобалар қуйидаги зотлардир:

  1. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу;
  2. Ҳассон ибн Собит ибн Мунзир ибн Ҳаром Ансорий розияллоҳу анҳу.

Бу зотлар зотлар жоҳилиятда 60 йил, Исломда 60 йил умр кечиришган. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу "Фил йили"дан 13 йил олдин Каъба ичида туғилган. Ҳижрий 54 йилда Мадинада вафот этган. Ҳассон ибн Собит ҳақида Ибн Исҳоқ ривоят қилишича унинг ота-боболари Собит, Мунзир ва Ҳаромларнинг ҳар бири 120 йилдан умр кечирган. Абу Нуайм Ҳофиз: "Арабларда бошқа бундайлар кузатилмаган", – деган. Ҳассон ҳижрий 54 ёки 50 йилда вафот этган, – дейилган.

Саҳобаларнинг энг сўнгги вакиллари ва улар вафот этган жойлар

Қуйидаги зотлар саҳобаларнинг энг сўнги вакиллари саналадилар:

– Абу Туфайл Омир ибн Восила розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 110 йилда Маккада вафот этган;

– Маҳмуд ибн Робиъ розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 99 йилда Мадинада вафот этган;

– Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 96 йилда Шомда вафот этган;

– Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 93 йилда Басрада вафот этган;

– Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 86 йилда Куфада вафот этган;

– Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъи Зубайдий розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 86 йилда Мисрда вафот этган.

Шу ўринда айтиш мумкинки, мазҳаббошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ушбу саҳобалардан Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъи Зубайдийларни ҳамда булардан ташқари Жобир ибн Абдуллоҳ ва Оиша бинт Ажрад сингари саҳобаларни кўриб, улардан ҳадис ривоят қилгани ҳақида ҳам саҳиҳ қавллар келган.

Саҳобаи киромларнинг энг улуғи бўлган зот барча валийларнинг султони бўлиши табиий ҳолдир. Валийлар султони Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу милодий 573 йилда туғилган. Исми Абдуллоҳ бўлиб, насаби қуйидагича бўлган: Абдуллоҳ ибн Усмон ибн Омир ибн Амр ибн Каъб ибн Саид ибн Тайм ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан насаблари Мурра ибн Каъбда бирлашган. Бу зотнинг Сиддиқ деб номланиши ҳақида Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шундай деган: “Аллоҳ таолонинг Ўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиллари билан Абу Бакрни Сиддиқ деб номлаган”.

Ҳа, бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тасдиқлашда ҳеч иккиланмаганлари сабабли ана шундай иззатга сазовор бўлганлар. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжидул-Ақсога сайр қилдирилганларида инсонлар буни гапира бошладилар. У зот алайҳиссаломга иймон келтириб, тасдиқлаганларнинг кўпчилиги бундан фитнага учраб муртад бўлиб кетдилар. Шунда Абу Бакр: “Мен бундан ҳам узоқроғини тасдиқлайман, унга эрталаб ё кечқурун самодан хабар келишини тасдиқлайман-ку”, – деди. Шу сабабли у Сиддиқ деб ном олди”.

“Бу зот яхши ишларга доимо илгари ташаббус кўрсатгани сабабли “Абу Бакр” (ўта пешқадам) кунясини олган дейилган”[7].

Киритилди: 09:05 16.05.2021. Ўқилди: 14586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!