Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “H.D.” оилавий корхонаси масъул шахслари “Мустақилликнинг-27 йиллиги” МФЙ ҳудудидаги паррандачилик фермасида тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб 322,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.Д. “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги дам олиш масканида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб 222,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:40 14.07.2025. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!