Президент ҳузурида ҳудудларда истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Қайд этилишига кўра, 916 та маҳаллада энергия ресурсларига бўлган талаб ва етказиб бериш имконияти орасидаги тафовут маҳаллабай кесимда ҳисоб-китоб қилинган, ва келажакда талаб ошиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, 721та маҳаллада электр ва 200та маҳаллада газ тармоқларини янгилаш белгиланган.
Мақсад – энергетика соҳасида “муаммо пайдо бўлгандан кейин уни бартараф этиш” амалиётидан “муаммони олдиндан аниқлаш, зарур чораларни режалаштириш ва унинг олдини олиш” тизимига ўтиш, дейилади баёнотда.