Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эндрик бразилиялик футболчилар орасида ТОП 5 чемпионатда янги рекорд ўрнатди

Эндрик бразилиялик футболчилар орасида ТОП  5 чемпионатда янги рекорд ўрнатди

"Лион"нинг бразилиялик 19 ёшли ҳужумчиси Эндрик Лига 1 19-турида "Метц"га қарши ўйинда учта гол уриб, XXI асрда Европанинг бешта етакчи лигасида ўзининг илк хет-трикини қайд этган энг ёш бразилиялик футболчига айланди.

Бунгача бу рекорд "Барселона" ҳужумчиси Роналдога тегишли бўлиб, у 1996 йил 26 октябрда "Валенсия"га қарши ўйинда Испания чемпионатида учта гол уриб, жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаганди. Ўшанда бразилиялик 20 ёшда эди.

Ҳозиргача Эндрик "Лион" сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Мадриднинг "Реал" клуби билан ижара шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади, "Лион" футболчи маошининг 50 фоизини қоплаб беради.

Киритилди: 23:43 26.01.2026. Ўқилди: 212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!