Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Энди Хитойга визасиз бориш мумкин бўлади

Энди Хитойга визасиз бориш мумкин бўлади

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 2024 йил 1 декабрь куни Ченду шаҳрида имзоланган ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим бўйича томонларнинг ички процедуралари якунланди. Ушбу халқаро ҳужжатга мувофиқ, Битим 2025 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.

Битим Ўзбекистон ва Хитой фуқароларининг икки давлат ҳудудига визасиз сафар қилиш тартибини белгилайди. Унга кўра, фуқаролар икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.

Агар фуқароларнинг ушбу муддатдан ортиқ қолиши зарур бўлса, улар тегишли кириш визасини олдиндан расмийлаштиришлари шарт.

Визасиз режим меҳнат фаолияти, ўқиш ва медиа фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек, бошқа Томон ваколатли органларининг олдиндан розилигини талаб қиладиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Шунингдек, Битим Хитой Халқ Республикасининг Гонгконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудларига ташриф буюришга нисбатан амал қилмайди.

Киритилди: 17:49 13.05.2025. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!