Президент томонидан "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Қонун 2024 йил 31 майда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 15 августда Сенат томонидан маъқулланганди. У 5 боб ва 51 моддадан иборат бўлиб, қонун билан болага нисбатан зўравонлик тушунчаси ва жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонликдан ташқари унинг янги шакллари — ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг кабилар ҳам эътироф этилмоқда.
Шунингдек, давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўриши, зўравонликдан жабрланувчиларни реабилитация қилиши ва уларнинг ҳуқуқларини тиклаши ҳамда уларни ижтимоий мослаштириш учун зарур бўлган самарали чоралар кўриши қонунан белгилмоқда.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач, 2025 йил 15 май куни кучга киради.