Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Энди ўзбек дипломатлари 3 ойгача БААда визасиз юради

Энди ўзбек дипломатлари 3 ойгача БААда визасиз юради

Кеча, 23 август куни Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисида ҳамкорлик ҳақидаги баённома кучга кирди.

Ушбу ҳужжат 2019 йил 25 март куни Абу Даби шаҳрида Ўзбекистон Президентининг БААга расмий ташрифи чоғида имзоланган эди.

Ҳужжат Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари бўлган дипломатик паспорт эгаларига 90 кунгача виза расмийлаштирмасдан иккинчи давлат ҳудудига кириш, чиқиш, транзит орқали ўтиш ва бўлиш ҳуқуқини беради.

БАА билан икки томонлама ҳамкорлик фаоллашаётганини инобатга олган ҳолда, баённома икки мамлакатнинг расмий вакиллари – дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро ташрифлари чоғида ташкилий масалаларни тезда ҳал этишга кўмаклашади.

Киритилди: 07:00 24.08.2019. Ўқилди: 1647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!