Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Энди ўз салоҳияти ва кўникмасини оширган техникум директорлари ҳам рағбатлантирилади

Энди ўз салоҳияти ва кўникмасини оширган техникум директорлари ҳам рағбатлантирилади

Андижондаги 400 дан зиёд маҳаллада аҳолига туну кун хизмат кўрсатадиган хусусий тиббиёт пунктлари ташкил қилинди. Бу ерда қон босимини ўлчаш, укол қилиш, физиотерапия каби бирламчи оддий хизматлар кўрсатилади.

Президентимиз бу тажрибани маъқуллаб, мутасаддиларга бу йил ушбу тизимни қолган вилоятлардаги камида 100 тадан маҳаллада йўлга қўйишга топшириқ берди.

Андижонда замонавий хусусий клиникалар ташкил этиш учун олти ой давомида сотилмаган давлат объектлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 5 йил муддатга ижарага берилади, кейинчалик бу объектлар уларнинг ўзига хусусийлаштириб берилади.

Сўнгги йилларда техникумлар бўйича ҳам катта ислоҳотлар бўлди. Лекин Андижондаги 56 та техникумнинг барчасида ҳам ишлар янгича ташкил этилмаяпти.

Масалан, Андижон 4-сон техникуми ва Пахтаобод 2-сон техникумида талабаларнинг бир вақтнинг ўзида ўқиши ва ишлаб, даромад топиши бўйича ижобий тажриба яратилган.

Мактаблардагидек ўз устида ишлаб, салоҳияти ва кўникмасини оширган директорларни рағбатлантирадиган тизим эндиликда техникумларда ҳам жорий қилиниши белгиланди.

Киритилди: 14:40 16.04.2025. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!