Бугун 25 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Энди сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижасини билиш мумкин бўлади

Энди сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижасини билиш мумкин бўлади

Президент фармонига кўра, Ўзбекистонда “Рақамли суд” концепцияси босқичма-босқич амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони қабул қилинди.

Қайд этилишича, ақлли технологияларни қўллаш орқали одамларнинг суддаги шахсий иштирокини максимал камайтириш, қоғозбозлик ва инсон омилини қисқартишиш орқали фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсад қилинган.

Ҳужжатга кўра, мамлакатда “Рақамли суд” концепцияси босқичма-босқич амалга оширилади. Бунда 2025 йил якунига қадар тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида барча рақамли имкониятларни ўзида мужассам этган замонавий суд заллари ташкил этилади. Тажриба натижалари асосида “Рақамли суд” концепциясини 2026 – 2027 йилларда босқичма-босқич республиканинг барча судларда татбиқ этилади

Бундан ташқари, фуқаролар ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида бир қатор чоралар белгиланмоқда. Жумладан, эндиликда мурожаатлар судга фақатгина электрон шаклда юборилади ва суд ишлари тўлиқ электрон тарзда юритилади.

Мисол учун, олдинлари аксарият ҳолларда фуқаролар ва тадбиркорлар судга ариза ёки даъво аризасини қоғоз шаклда, суд девонхонасига шахсан бориб топширарди. Бу эса ортиқча вақт ва харажатлар деганидир.

Яна бир муҳим қулайлик - ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади. Бунгача суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этиш учун суд ишида раислик қилувчининг рухсати керак бўлган.

Эндиликда суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади. Олдинлари бу жараёнда инсон омили кучли бўлган. Бу янги тартиб тизимда коррупция ҳолатларини кескин қисқартиришга ёрдам беради.

Шунингдек, судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантириш имконияти пайдо бўлмоқда.

Яъни суд жараёни бошланмасдан олдин унинг тахминий натижасини билиш имконияти яратилмоқда.

Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади (илгари айрим материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти мавжуд), сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари ҳақиқий вақт режимида матн шаклида тайёрланади (олдинлари суд котиби томонидан қўлда ёзилар эди ва компьютерда қайта шакллантиради). Ва ниҳоят энди суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади (олдин судья ёки котиб томонидан ёзилар эди).

2025 йил 1 декабрдан бошлаб фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини ишга туширилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб “my.sud.uz” интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модули жорий этилади, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчини яратилади, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб берилади ҳамда суд маълумотлари автоматик етказилади.

2026 йил 1 мартдан бошлаб фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотларини фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратилади.

Киритилди: 16:16 22.08.2025. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!