Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Унга кўра, пеня миқдори етказилмаган товар қийматининг 100 фоизидан ошмаслиги шарт. Шунингдек, пеня тўлаш шартномани бузган томонни етказиб бериш кечиктирилиши ёки товарнинг тўлиқ етказилмаслиги оқибатида етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Агар кечиктириш истеъмолчининг айби билан содир бўлгани исботланса, сотувчи пеня тўлашдан озод этилади.