Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Энди Россияда мигрантларнинг фарзандлари патент олиши ёки мамлакатни тарк этиши шарт

Энди Россияда мигрантларнинг фарзандлари патент олиши ёки мамлакатни тарк этиши шарт


Россия давлат Думаси депутатлари 8 июл куни ўтказилган йиғилишда ишчи мигрантлар учун қўшимча талаблар киритишни назарда тутувчи тузатишларни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Янги қоидаларга кўра, вояга етган мигрант фарзандлари патент олиши ёки мамлакатдан чиқиб кетиши керак бўлади.

Тегишли ўзгартиришлар “Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги қонунга киритилмоқда. Эндиликда ваколатли органлар мигрантларнинг даромад даражасини кузатиб боради. Мигрантлар ўзларини ва Россияда яшаётган оила аъзоларини таъминлай олиши шарт.

Мигрантларнинг даромади ўша ҳудуд учун белгиланган энг кам яшаш қийматидан кам бўлмаслиги лозим. Агар бу қоида бузилса, хорижликларнинг патенти ёки ишлаш учун рухсатномаси узайтирилмайди. Оқибатда улар қариндошлари билан бирга Россияни тарк этишига тўғри келади.

Мигрантларнинг болалари Россияда фақат ота-онасининг ишлаш рухсатномаси амал қилиш муддати давомидагина қола олади. Бунинг учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи олдиндан тўлаб қўйилиши керак. Мигрантларнинг фарзандлари 18 ёшга тўлганидан кейин мамлакатдан чиқиб кетиши ёки патент олиш учун ариза топшириши шарт бўлади.

Киритилди: 22:44 08.07.2026. Ўқилди: 1139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!