Энди Ла Лига доирасида кечадиган “Реал” ҳамда “Барселона” ўртасидаги ўйинни ўзимизнинг “Миллий” (собиқ “Бунёдкор”) стадионида томоша қилишингиз мумкин.
Хабарингиз бор, Испания футбол федерацияси ҳамда “Реал” клуби билан яқин алоқалар йўлга қўйилган эди. “Эл-класико”ни “Миллий” стадионида томоша қилиш имкони ана шу ҳамкорликнинг бир самарасидир.
"Sports.uz"нинг маълумотларга кўра, Ла Лига янги мавсумининг 10-турида 28 октябрь куни “Камп Ноу” да “Барселона” ҳамда “Реал” ўртасида ўйин бўлиб ўтади. ПФЛ эса ана шу ўйинни “Миллий” стадиони ичидаги катта экран орқали тўғридан-тўғри намойиш этишни режалаштиряпти. Ўйиндан олдин эса “Миллий” стадионида испан футбол фахрийлари билан ўзбек футбол фахрийлари ўртасида ўйин ташкил этилиши мўлжалланган.
“Эл-класико”нинг аниқ бошланиш вақти ҳозирча номаълум.
Manba: repost.uz