Энди Қозоғистонда келин ўғирлаганлар судланади.
Эндиликда никоҳга мажбурлаш жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, эркинликни чеклаш ва 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
“Агар бу қилмиш вояга етмаган шахсга нисбатан зўравонлик қўллаш, бир гуруҳ шахслар томонидан ёки хизмат мавқеидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса, озодликдан маҳрум қилиш муддати 3 йилдан 7 йилгача оширилади”, — дейилади мажилис баёнотида.
Агар жиноят оғир оқибатларга олиб келган бўлса, гумонланувчи 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.