Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Энди Миллий гвардия ходимлари ҳам фуқароларга ўзини таништиришга мажбур

Энди Миллий гвардия ходимлари ҳам фуқароларга ўзини таништиришга мажбур

Фуқаролар билан мулоқотда ўзини таништириш талаби Миллий гвардия ходимларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Қонунчилик палатасининг маълум қилишича, “Миллий гвардия тўғрисида”ги қонунга тегишли қўшимча қўшилмоқда.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) фуқарога мурожаат этганида ҳамда ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда ўзини таништириши ҳамда фуқарога унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши шарт, дейилади қонунга қўшилаётган янги нормада.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Киритилди: 18:11 21.01.2025. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!