Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Энди “ишончсиз” банклар рейтинги эълон қилиб борилади

Энди “ишончсиз” банклар рейтинги эълон қилиб борилади

📍 3-ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида, Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази масъул ходими, капитан Мақсуджон Мирабдуллаев бу ҳақда маълум қилди. Унга кўра, эндиликда кибержиноятларга қарши курашишда шаффофлик ва банклар жавобгарлигини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

🔴 Асосий янгилик:
Ҳар йил якунида Ўзбекистонда энг кўп кибержиноятлар содир этилган банклар ва тўлов ташкилотлари рўйхати эълон қилинади. Бу амалиёт орқали фуқароларнинг маблағлари хавфсизлиги ва ахборот тизимлари ишончлилиги бўйича жамоатчиликка очиқ статистика тақдим этилади.

🔴 Ҳуқуқий асос:
Президентнинг 2025-йил 30-апрелдаги 153-сонли қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда кибержиноятларга қарши курашиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган. Қарор билан банклар ва тўлов ташкилотларига киберхавфсизлик чораларини кучайтириш ва ҳужумларнинг олдини олиш бўйича қатъий жавобгарлик юклатилган.

🔴 ИИВ вакили изоҳи:
«Авваллари қайсидир банкда ёки тўлов ташкилотида пул ўғирлиги содир бўлса, бу оммага чиқмасди. Эндиликда эса биз энг кўп кибержиноятлар кузатилган банклар рўйхатини очиқ эълон қиламиз», — деди Мақсуджон Мирабдуллаев. Йил охирида ҳар бир молия муассасаси киберхавфсизлик самарадорлиги бўйича баҳоланади, яъни қайси банк ҳимояни кучайтирди, қайсиси эса заифликка йўл қўйди — очиқ кўрсатилади.

🔴 Амалий мақсад:
Бу тизим банклар ва тўлов ташкилотларини ахборот хавфсизлиги сиёсатини кучайтириш, заифликларни бартараф этиш ва киберҳужумларнинг олдини олиш учун фаолроқ ишлашга мажбур қилади. Агар кибержиноят банк ёки тўлов ташкилотининг айби билан содир этилган бўлса, у ҳолда воқеа тафсилотлари, ўғирланган сумма ва ишлатилган киберҳужум усуллари ҳам батафсил очиқланади.

Киритилди: 16:48 06.11.2025. Ўқилди: 1116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!