Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади

A A A
Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади

Президентнинг Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) билан 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади.

❓Кредит кимларга берилади?
➖ Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
➖ ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

❓Қайси таълим шаклига берилади?
➖ Кундузги;
➖ Сиртқи;
➖ Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

❓14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?
➖ Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради.

❓Тўлаш қачондан бошланади?
➖ Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади.

❓Қандай ҳужжатлар керак?
➖ банкка ариза;
➖ шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
➖ таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
➖ талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Киритилди: 23:12 13.07.2024. Ўқилди: 1549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!