2026 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилди.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, мазкур тартибга кўра, эндиликда санитар тозалаш соҳасида истеъмолчилардан фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади.
Истеъмолчилар (жисмоний ва юридик шахслар) томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун онлайн тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
Онлайн тўлов тартиби қуйидаги афзалликлар билан муҳим саналади:
Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловлардан тушган маблағлар бевосита Агентликнинг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади.
Жамланган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўлаш белгиланган субъектлар (санитар тозалаш корхоналари, полигонлар, чиқинди ёқиш заводлари, экосаноат ҳудудлари ва бошқалар)га алоҳида тартибга мувофиқ ҳисобга олишнинг ягона тизими орқали:
Натижада маблағларнинг мақсадли сарфланиши, тизимда молиявий интизом ва назоратнинг кучайтирилиши таъминланади. Қолаверса, ҳар ой якуни билан хизмат кўрсатувчи санитар тозалаш корхоналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари баҳолаб борилади.
Баҳолаш натижасида санитар тозалаш корхоналари «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилади. Мазкур тоифалар санитар тозалаш корхоналари учун ҳақ тўлашда инобатга олинади. Яъни самарадорлик кўрсаткичи юқори баҳоланган «яшил» тоифадаги санитар тозалаш корхоналарига «қизил», «сариқ» тоифадагиларга нисбатан кўпроқ ҳақ тўланади. Бу тартиб санитар тозалаш корхоналарининг KPI кўрсаткичлари асосида аниқланади.
Таъкидланишича, мазкур тартиб санитар тозалаш соҳасида кўрсатилган хизматга яраша муносиб ҳақ тўланиши ва хизматлар сифатининг оширилиши баробарида аҳоли розилигига эришишга ҳамда циркуляр иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади.