Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Эмомали Раҳмон интернетдаги "лайк"лар учун жиноий жавобгарликка тортмасликни буюрди

Эмомали Раҳмон интернетдаги "лайк"лар учун жиноий жавобгарликка тортмасликни буюрди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон интернетдаги лайклар учун асоссиз жиноий ишлар қўзғатилганини танқид қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини “бу амалиётга чек қўйишга” чақирган.

Cўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги материаллар ва видеоёзувлар далил сифатида тан олинаётгани туфайли, айрим фуқаролар қолдирган лайклар уларнинг таъқиб қилинишига сабаб бўлмоқда. Яъни баъзи идоралар уларга қарши асоссиз жиноий ишлар қўзғатмоқда ва бу ҳолатга чек қўйиш зарур, деди Тожикистон президенти.

Президентга кўра, Тожикистон фуқаролари диний ёки мухолифат арбобларининг интернетдаги постларини томоша қилгани, лайк қўйгани ёки изоҳ қолдиргани учун турли муддатларга қамоққа ташланмоқда.

2024 йилнинг 15 август куни Хўжанд суди 46 ёшли фуқаро Жамшид Аминовни диний видеолар, хусусан, асосан рус тилидаги араб шайхларининг ваъзлари остига лайк қолдиргани учун 5 йил озодликдан маҳрум қилган.

Эмомали Рахмоннинг бу ҳаракати Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари учун ҳам яхши "сигнал" деса бўлади. Ўзбекистонда ҳам 2023 йили навоийлик кекса аёлга беш йил олдин, яъни 2018 йили "Одноклассники" тармоғида таъқиқланган диний маърузага "лайк" босгани учун 3 йилга озодликни чеклаш жазоси берилганди.

Киритилди: Бугун 12:44. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!