Бугун 10 декабрь, 2022 йил, шанба

O'ZB

Emmy: мукофотлар ғолибларга топширилди

Emmy: мукофотлар ғолибларга топширилди

13 сентябрь, сешанба куни Лос-Анжелесда 74-Emmy мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. HBO телеканалининг «Меросхўрлар» лойиҳаси «Энг яхши драматик сериал», «Тед Лассо» «Энг яхши комедия сериали» номинациясида ғолиб бўлди.

Ҳакамлар ҳайъати HBO’нинг яна бир лойиҳаси - «Оқ нилуфар»ни энг яхши мини-сериал сифатида танлади. Кореялик актёр Ли Жонг-Же «Кальмар ўйини» Netflix сериалидаги бош роли учун драматик сериалдаги энг яхши актёр мукофотини қўлга киритди. Мукофот унинг фаолиятидаги биринчиси бўлди. «Кальмар ўйини» драматик сериал учун энг яхши режиссёрлик бўйича ҳам мукофотни қўлга киритди.

Зендая «Эйфория» лойиҳасидаги роли учун драматик сериалдаги энг яхши актриса деб топилди. Бу актрисанинг иккинчи ҳайкалчаси. У ушбу сериалдаги роли учун 2020 йилда биринчи мукофотни олганди.

Жулиа Гарнер «Озарк» криминал сериалидаги роли учун драматик сериалдаги энг яхши иккинчи пландаги актриса деб топилган бўлса, Мэттю Макфэдиен эса «Меросхўрлар»даги роли учун шундай номинацияда ғолиб бўлди.

Комедия сериалидаги энг яхши актёр деб, аввалги йилдагидек, «Тед Лассо» сериалида бош ролни ижро этган Жейсон Судейкис топилди. Худди шу сериалдаги роли учун Бретт Голдстин энг яхши иккинчи пландаги актёр сифатида тан олинди. Сериалнинг ўзи учун энг яхши режиссёрлик мукофоти берилди.

Ҳакамлар ҳайъати «Энг яхши комедия актрисаси» сифатида «Маккорлик» сериалидаги Жин Смартни танлади, «Эбботт» бошланғич мактаби» лойиҳасидан Шерил Ли Ралф эса иккинчи пландаги энг яхши комедия актрисаси деб топилди.

Майкл Китон «Бузиш» мини-сериалидаги роли учун энг яхши актёр, Аманда Сайфред «Чиқиб кетиш» лойиҳаси учун энг яхши актриса деб топилди.

Киритилди: 18:21 13.09.2022. Ўқилди: 1173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!