Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Элнур Абдураимов мексикалик рақибини мағлуб этди

Элнур Абдураимов мексикалик рақибини мағлуб этди

Тошкентда бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" турниридан ўрин олган жанглар бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада прелим карднинг навбатдаги жанги якунланди.

Унда енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси, Жаҳон чемпионати совриндори ва Осиё чемпиони Элнур Абдураимов Мексика вакили Карлос Орнеласга қарши рингга чиқди.

6 раундлик жанг тўлиқ давом этди. Унда ҳакамларнинг якдил қарори билан Элнур Абдураимов ғалаба қозонди.

Бу оқшом доирасидаги тўртинчи жанг бўлди. Аввалроқ, Аълохон Абдуллаев, Иқболжон Холдаров ва Мужибилло Турсунов ўз жангларида зафар қучган эди.

Киритилди: 19:54 14.04.2024. Ўқилди: 936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!