Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эллик тўққиз ёшли футболчи жамоаси билан янги бир йиллик шартнома имзолади

Эллик тўққиз ёшли футболчи жамоаси билан янги бир йиллик шартнома имзолади

Кадзуйоси Миура профессионал фаолиятидаги 42-мавсумини ўтказади.

Япониянинг учинчи кучли дивизионида тўп сурувчи "Фукусима Юнайтед" клуби трансфер ҳуқуқи "Йокогама"га тегишли бўлган 59 ёшли футболчининг ижара муддати узайтирилганини эълон қилди.

Келишув кейинги йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Миура фаолияти давомида Бразилия, Италия, Хорватия, Австралия ва Португалия клубларида тўп сурган. Япония терма жамоаси сафида эса у 89 та учрашувда майдонга тушиб, 55 та гол уришга муваффақ бўлган.

Ўтган мавсумда Кадзуйоси 6 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.

Киритилди: 23:52 25.06.2026. Ўқилди: 856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!