Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Елизавета II шаҳзода Эндрюни ҳарбий унвондан маҳрум қилди

Елизавета II шаҳзода Эндрюни ҳарбий унвондан маҳрум қилди

Буюк Британия Қироличаси Елизавета II жинсий тажовузда айбланиш фонида ўғли шаҳзода Эндрю (Йорк герцоги)ни ҳарбий унвонидан маҳрум этган. Бу ҳақда Букингем саройи матбуот-хизмати томонидан маълум қилинди.

Унвонлардан ташқари, шаҳзода қироллик томонидан қўллаб-қувватланиш (ҳомийлик)дан ҳам маҳрум этилган.

«Йорк герцоги расмий вазифаларни бажармасликда давом этади ва судда оддий шахс сифатида ўзини ҳимоя қилади», дейилади Букингем саройи баёнотида.

Аввалроқ, шаҳзода Эндрю Нью-Йорк жанубий округи судига чақирилгани маълум бўлган эди.

Ўтган йилнинг кузида Лондон полицияси ўсмирлик чоғида шаҳзода Эндрю билан жинсий алоқа қилишга мажбур бўлганини даъво қилган америкалик Виржиния Жиуффренинг кўрсатмаси асосида терговни тўхтатишга қарор қилган эди.

Жиуффре шаҳзода Эндрю томонидан уч марта зўрланганлигини айтмоқда. Даъвогарга кўра, ўша пайтда у 17 ёшда бўлган.

Киритилди: 20:22 14.01.2022. Ўқилди: 2243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!