Мамлакатимизда энергетика соҳасида ислоҳотлар давом этмоқда ва ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Бироқ, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликлар ҳам учраб турмоқда.
Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Ш.Рашидов туман судининг 10.10.2024 йилдаги қарздор К.Д. дан «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ фойдасига муқаддам ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган 4,73 млн. сўм қарзини ундириш юзасидан ижро варақаси Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳужжати бўйича қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган.
Давлат ижрочиларининг ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли «COBALT» русумли транспорт воситаси ҳатланиб жарима майдончасига жойлаштирилди.
Қарздор етказилган зарарни қопламаган тақдирда мазкур автотранспорт аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан қопланади.