Ҳукумат қарори (749-сон, 27.11.2025 й.) билан “Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🔰 Низом электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талабларни белгилайди.
✅ Ҳисобга олиш тизими қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:
🔹 актив ва реактив энергия миқдорини ҳисобга оладиган ҳисоблагич ва унга қўшимча равишда ўрнатилган импульсни қайд этиш мосламаси, вақт манбаи ва батареяси;
🔹 аниқлик синфи ва юкламасини ҳисоблаш аниқлигига мос бўлган ўлчов трансформаторлари;
🔹 иккиламчи занжирлар, улаш симлари, синов блоки ёки ўчириб-ёқиш қурилмаси, юклама резисторлари, ҳисоблагич шкафи, хавфсизлик муҳрлари ва қулфлари.
🖇 Электр энергетикаси объектларини лойиҳалаштириш жараёнида ҳисобга олиш тизимининг умумий нисбий хатолиги баҳоланиши ва уни минималлаштириш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
📝 Шунингдек, ҳар бир ҳисобга олиш нуқтаси бўйича автоматик тарзда маълумотлар журналини юритиш мажбурий ҳисобланади.
⏳ Ушбу журналлар камида 5 йил муддатда сақланиши ва ахборот хавфсизлиги талабларига мос равишда архивланиши лозим.