"Ўзэнергоинспекция" Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Риштон туманида жойлашган “Қ. С. Т.” МЧЖ электр қурилмаларида реактив қувватни компенсацияси бўйича ишларни ташкил этмасдан, электр энергиясидан самарасиз ва нооқилона фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 45-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 153,3 млн сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
Маълумот ўрнида: Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш – исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.