“Ўзенергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Муборак туманида жойлашган “С.Э.Г.” МЧЖнинг ишлаб чиқариш корхонаси реактив қувватни компенсация қилмасдан, электр энергиясидан самарасиз ва нооқилона фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 940-сонли Қонуннинг 45-моддасига кўра 169,4 млн сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
1️⃣Маълумот ўрнида: Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик – асбоб ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.