Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

 Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Қонун (ЎРҚ–1121-сон, 11.03.2026 й.) билан аЖиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш,

➖ фуқароларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 25 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

📌 Амалдаги таҳрирда фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

🗒 Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш,

➖ БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.

📌 Амалдаги таҳрирда жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда белгиланган.

📙 Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик, –

➖ БҲМнинг 30 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланди.

📌 Амалдаги таҳрирда жариманинг энг кам миқдори БҲМнинг 25 баравари этиб белгиланган.

👉 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Киритилди: Бугун 16:30. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!