"Рома" "Брайтон" ҳужумчиси Эван Фергюсонни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, 20 ёшли ирландиялик бошқа жамоалар қизиқиш билдираётганига қарамай, Рим клубига ўтишга розилик берган.
Бироқ, "Брайтон" Эван учун 45 миллион евро олмоқчи, "Рома" эса нархни пасайтиришга умид қилмоқда.
2024/25 йилги мавсумда Фергюсон "Брайтон" сафида АПЛда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Қишда у ижара асосида "Вест Хэм"га ўтди ва у ерда 8 ўйинда гол ура олмади.