Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Элдор Шомуродов россиялик собиқ футболчилари Андрей Аршавин ҳамда Владислав Радимов билан суҳбатда нега ўзбекистонлик футболчилар Россия Премьер-лигаси клубларида камайиб кетганини изоҳлади.
«Ҳозир Ўзбекистон футболчиларига барча мамлакатлардан қизиқиш бор, кўплаб скаутлар келяпти. Илгари Россия биз учун ўзига хос трамплин эди — у ердан Европага чиқиш осонроқ бўларди. Россия орқали Европага кетиш анча енгил эди. Ҳозир эса клублар футболчиларни тўғридан-тўғри кузатишяпти.
Бундан ташқари, Россияга бориш билан боғлиқ сиёсий муаммолар ҳам бор, кейин Европага ўтиш қийинлашади. Шу сабабли, менимча, у ерда ўзбекистонлик футболчилар сони камайди», — деди Шомуродов.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов фаолияти давомида Россиянинг «Ростов» клубида ҳам тўп сурган.