Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасининг Россиядан мағлуб бўлиш сабабларини айтди

Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасининг Россиядан мағлуб бўлиш сабабларини айтди

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Россияга қарши ўртоқлик учрашувидаги мағлубият (2:3) сабаблари ҳақида фикр билдирди.

«Ўзимизга ортиқча ишониб юборганимиз йўқ. Шунчаки, ўйлайманки, жисмоний ҳолат борасида ҳам рақибдан ортда қолдик. Ҳозир бироз чарчоқ бор», — деди ҳужумчи.

— Жамоанинг қандай камчиликлари бор эди?

«Камчиликлар ҳаммада бўлади. Менимча, шунчаки ишлашда давом этишимиз керак.

Албатта, вақт етишмаслиги ҳам сабаблардан бири. Ҳозир терма жамоага янги, ёш футболчилар келиб қўшилди. Шунинг учун бир-биримизга мослашишимиз, ўзаро тушуниб ўйнай бошлашимиз учун кўпроқ вақт керак. Кўпроқ машғулот ўтказишимиз лозим», — деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 12 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтди. Унда мезбонлар Виктор Мелёхиннинг автоголи (5-дақиқа) ва Беҳруз Каримовнинг голи (46) эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди.

Бироқ Николай Комличенконинг дубли (70, 75) ва Алексей Миранчукнинг 79-дақиқадаги голи Россия терма жамоасига 3:2 ҳисобида ғалаба келтирди.

Киритилди: 11:44 13.11.2026. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар