Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Элдор Шомуродов: "Жаҳон чемпионати даражасида ўзимизни синаб кўрдик, ҳозирги ўрнимиз шу"

Элдор Шомуродов: "Жаҳон чемпионати даражасида ўзимизни синаб кўрдик, ҳозирги ўрнимиз шу"

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичида барча учрашувларда мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган жамоанинг иштироки ҳақида фикр билдирди.

«Энди биз ўзимизнинг камчиликларимизни биламиз. Жаҳон чемпионати даражасида ўзимизни синаб кўрдик. Колумбия ва Португалияга қарши учрашувлар биз учун катта тажриба бўлди. Агар 0 очко тўплаган бўлсак, демак ҳозирги ўрнимиз шу. Энди энг муҳими — ўсишда давом этиш. Мухлисларимизни қувонтира олмаганимиз учун улардан узр сўрайман», — деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Колумбия ва Конго ДРга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган, Португалияга эса 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган.

Шомуродов эса турнир давомида терма жамоанинг ягона голига муаллифлик қилди. У Конго ДРга қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этган эди.

Киритилди: 09:51 28.06.2026. Ўқилди: 1633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!