Туркиянинг “Истанбул Башакшехир” клуби бугун Австриядаги йиғин доирасида “Фортуна Дюсселдорф”га қарши навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Мазкур баҳс 1:0 ҳисобида туркиялик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол Ўмер Фарук Беяз ҳисобига ёзилди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов баҳсни захирадан бошлаб, 70-дақиқада ўйинга қўшилди ва жамоасига ғалаба келтирган голнинг ҳаммуаллифига айланди.
Ўртоқлик учрашуви.
“Истанбул Башакшехир” – “Фортуна Дюсселдорф” 1:0