Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2025 йил учун стипендия танловини эълон қилди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2025 йил учун стипендия танловини эълон қилди

Жамғарма томонидан 450 та ўрин ажратилган. Хусусан:

🔹 бакалавриат – 130 та ўрин;
🔹 магистратура – 220 та ўрин;
🔹 докторантура – 100 та ўрин.

Мазкур стипендия танлови учун ўринлар ажратишда STEM йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика) ҳамда иқтисодиётнинг драйвер соҳаларига (энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура ва қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геодезия, ер муносабатлари) шунингдек, давлат бошқаруви ва бошқа долзарб ижтимоий йўналишларга (тиббиёт, таълим) мақсадли асосда алоҳида устуворлик берилди.

🌐 Номзодларга ҳужжат топшириш жараёнида янада қулайлик яратиш мақсадида Жамғарма томонидан онлайн платформа ишга туширилди.

🗓 Номзодлар жорий йилнинг 3-июнидан 16-июнига қадар мазкур платформа орқали тегишли ҳужжатларни юборишлари мумкин.

📋 Шунингдек, номзодлар ҳужжатларини топшириш жараёнида қуйидаги маълумотларни юклашлари лозим:

▪️Жамғарма Ижрочи директори номига ариза;
▪️ хорижий таълим муассасасидан қабул қилинганлиги тўғрисида хат (Леттер оф аccептанcе);
▪️ меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса);
▪️ аттестат ёки диплом нусхаси;
▪️ хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи халқаро сертификат;
▪️ мотивацион иншо ва бошқалар.

Танловга оид барча маълумотлар сайтида эълон қилиб борилади.

Киритилди: 15:17 04.06.2025. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!